Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия аралашуви билан фуқароларнинг ойлик иш ҳақлари ундириб берилди


Инсонларнинг бузилган ҳақ-хуқуқларини тиклашда адлия органларининг ўз ўрни бор. Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш марказида “Таълим устаси” лавозимига ишга қабул қилинган фуқаролар М.Солиева, З.Рахмонова ва Д.Эминжановага ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаган. Шу сабаб улар вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Ўрганишлар натижасида Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш марказида меҳнат шартномаси асосида уч ой муддатга ишга қабул қилинган ушбу фуқароларга бандлик жамғармаси ҳисоб рақамида маблағ йўқлиги рўкач қилиниб иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сон “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.

Мазкур қонунчилик ҳужжатларининг қўпол бўзилишига йўл қўйган Бандлик бош бошқармаси Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш марказига Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан тақдимнома киритилди.

Натижада, М.Солиева, З.Рахмонова ва Д.Эминжановаларга жорий йилнинг февраль, март, апрель ойлари учун жами 20 307 645 сўм миқдорда пул маблағлари ундирилишига эришилди.

Адлия бошқармаси саъй-ҳаракатлари билан мурожаатчиларнинг тўланмай қолган ойлик маошлари тўлиқ тўланиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.


Тимур Каримов,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси