Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Мирзаобод туман ҳокимлигида тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят суди ва вилоят маъмурий суди билан ҳамкорликда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларини тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг янги тизими “Ijro.gov.uz” ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” тизимини жорий этиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларида ўтказиладиган семинарлар режа графиги асосида Мирзаобод туман ҳокимлигида тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Шомирзаев мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. 

 Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идораларароягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.

 Семинарда вилоят суди судьяси Э.Сойибназаров ўз маърузаси билан иштирок этди.

Семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими