Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Сайхунобод туманида интервью шаклида семинар тренинг бўлиб ўтди.


Сирдарё вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси О.Т.Мавлонбердиевнинг ҳамда Сирдарё вилояти сайлов округининг топшириғига асосан шаҳар туманларда жорий йилнинг 28 июнидан УСК аъзоларидан сайловга тайёргарлик ҳамда улар билан олиб борилган биринчи босқичдаги семинар тренинг машғулотларида қай даражада билим олишганликларини аниқлаш мақсадида, вилоят тренерлари: ГУЛДУ доценти М.У.Сарибоева, ИИБ ЖКБ УМИБ катта тезкор вакили полковник П.К.Сафаров, туман прокурори ўринбосари А.Б.Ботиров ва туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Ф.Б.Сидиқовлар томонидан оғзаки интервью шаклида семинар тренинг машғулотлари Сайхунобод туманида олиб борилди.
Бунда тумандаги 32 та сайлов участкаларидан УСК аъзолари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблар иштирок этишди.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати