Янгиликлар
29
"Жаҳолатга қарши маърифат", "Оммавий маданият-маданият кушандаси"
Бутун дунёда ҳукм сураётган таҳликали нотинч замонда маънавият масаласи биз учун ҳар доимгидан ҳам муҳим ва долзарб аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Маънавият ва маърифат масаласига урғу беришимиз бежизга эмас, ҳозирги глобаллашув жараёнида шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга маънавият соҳасида янги-янги вазифаларни қўймоқда. Жаҳонда, ён-атрофимизда одамларнинг, айниқса, ёшларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун мафкуравий-ғоявий кураш тобора кучайиб бормоқда.
Мана шундай ўта таҳликали шаоитда ҳаммамиз сезгир ва огоҳ бўлишимиз, аввало, халқимизнинг тинчлигини, миллий манфаатларимизни ўйлаб яшашимиз керак.
Неча юз йиллар мобайнида шаклланган асл инсоний қадриятларимиз ўрнини бузғунчи ғоялар эгаллаб олишига йўл қўймаслигимиз зарур.
Шу мақсадда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сайхунобод туман бўлинмаси, туман ички ишлар бўлими, туман адлия бўлими ҳамда туман бош имом хатиблари билан ҳамкорликда навбатдаги "Жаҳолатга қарши маърифат" , "Оммавий маданият-маданият кушандаси" мавзуларида тарғибот тадбири туман солиқ идораси ҳодимлари билан ўтказилди.
Сайхунобод тумани Маънавият ва маърифат маркази
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати