Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларини тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими “Ijro.gov.uz” ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” тизимини жорий этиш юзасидан


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Гулистон туманлараро иқтисодий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди, вилоят маъмурий суди судьялари ҳамда туман прокуратураси ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Гулистон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларини тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг янги тизими “Ijro.gov.uz” ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” тизимини жорий этиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар ташкил қилинди.

Семинарда адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Адҳам Шайжигитов иштирок этди ҳамда мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун- моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

- Сир эмаски, ер ва ер ажратиш билан боғлиқ масалаларда шу кунгача жуда кўп мураккабликлар, коррупцион омиллар мавжуд эди. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан чиқарилаётган  қарорларни ноқонуний ўзгартириб қўйиш ёки қалбакилаштириш ҳолатлари ҳам амалиётда учраб турарди. “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори бу каби салбий ҳолатларга бутунлай барҳам беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир,- деди А. Шайжигитов ўз маърузасида.

Шунингдек, тадбирда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори семинар иштирокчиларига слайд ва инфографикалар ёрдамида батафсил тушунтирилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими