Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда етакчи деб топилди


Дарҳақиқат, дунёда ахборот олишга бўлган эҳтиёж катта. Тезкор ва холис ахборот тарқатиш талабларлари эса кун сайин янгиланиб бораяпти. Турли идора ва ташкилотларда фаолияти йўлга қўйилган Ахборот хизматининг ёрдами бугун маълум бир соҳани мутахассис даражасида ёритишда анча қўл келмоқда.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, соҳага оид тарғибот тадбирларининг тезкор ва холисона ёритиб боришда ахборот хизматларининг фаоллигини ошириш мақсадида “Ислоҳотлар жараёнини энг яхши ёритган ахборот хизмати ходими” танловини эълон қилган эди. Мазкур танлов маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ахборот хизмати ходимлари учун маҳорат мактаби вазифасини ўтади, дейиш мумкин. Танловда 18 нафар талабгор иштирок этиш истагини билдирди.

Иштирокчилар томонидан танловга тақдим этилган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, телевизион ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан қонунийлик, объективлик, ёлғон маълумотларнинг йўқлиги, материалларнинг таҳлилий ва изчил тақдим этилиши каби мезонларга мувофиқ баҳоланди.

Шунингдек, баҳолашда адлия бошқармасига 2020 йилда тақдим этилган статистик ҳисоботлар таҳлилига ҳам эътибор қаратилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарорига кўра йилда 2 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят даражасидаги давлат органлари ва муассасаларининг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича 2020 йилнинг июль-декабрь ойи давомидаги фаолияти мувофиқлаштирилиб, амалга оширилган ишлар сўров йўли билан мониторинг қилинди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2020 йилнинг июль-декабрь ойи давомида вилоят даражасидаги давлат органлари ва муассасалари томонидан жами 14498 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Таҳлил натижаларига кўра, ички ишлар, солиқ, божхона, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда етакчи деб топилди.

 Шунингдек, ўз фаолият йўналишларига оид қонун ҳужжатлари тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкил қилишда қишлоқ хўжалиги, туризм ҳамда автомобиль йўллари ҳудудий бошқармалари, фаолияти қониқарсиз деб топилди.

“Ислоҳотлар жараёнини энг яхши ёритган ахборот хизмати ходими” танлови иштирокчиларини баҳолаш жараёнида ушбу жиҳатлар алоҳида эътиборга олинди.

Танлов натижаларга кўра, Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Достон Шамсидинов 1-ўрин, Сардоба туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Жўраев 2-ўрин, Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Ўралова 3-ўринга муносиб деб топилди.  


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими