Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сайёр қабуллар – мурожаатлар билан ишлашнинг энг илғор механизми


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни ташвишга солиб келаётган масалаларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг ўрни катта бўлиб, бу амалиёт жамиятимизда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан Боёвут тумани “Бобоюрт” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабул ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Сайёр қабул давомида 30 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Шундан 3 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 14 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун туман адлия бўлими иш юритувига олинди.
Жумладан, “Бобоюрт” маҳалласида яшовчи О.Комилова, Р.Юлдашев ва Р.Комиловларнинг кўзи ожизлар учун мўлжалланган махсус ҳассатаёқга муҳтожлиги сабаб амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари жойида қаноатлантирилиб, туман тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси мутахассиси билан ҳамкорликда ҳассатаёқлар билан таъминландилар.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида “Бобоюрт” маҳалласи аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди ҳамда фуқароларга кўчмас мулкга эгалик қилиш, чорва кредити, моддий ёрдам, нафақа пуллари ва иш билан таъминлаш масаласида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хулоса ўрнида айтганда, жойларда ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими