Янгиликлар
30
2021 йил октябрь ойида муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
2021 йил октябрь ойида муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш сайловнинг миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишида муҳим омилдир.
Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими ҳамда мактабгача таълим бўлимларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда "Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, мазкур кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.