Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари электрон тизим орқали қабул қилинади


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлар қабул қилиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқдаки, бундан кўзланган мақсад нафақат фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, балки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.

Мазкур қарорда белгиланганидек, 2021 йил 1 июлдан барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади. Ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди. Қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур соҳани тартибга солиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини “E-qaror” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, лойиҳа «E-qaror» электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади. Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади. Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

Эътиборли жиҳати шундаки, тегишли ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин ҳужжат лойиҳаси имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ёки вакиллик ҳокимияти органи раҳбарига киритилади. Маҳаллий ижро этувчи ёки вакиллик ҳокимияти органи раҳбари ҳужжат лойиҳасини электрон рақамли имзо орқали имзолайди ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжат “Е-qaror” электрон тизими бош саҳифасида автоматик тарзда эълон қилинади.

Қабул қилинган низомда Адлия вазирлигининг қуйидаги ваколатлари белгиланган:

- маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарор ва фармойишларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, рўйхатга олиш ва эълон қилиш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

- мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди;

- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда “Е-қарор” электрон тизимини доимий такомиллаштириб боради.

 Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур қарор билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳасини ишлаб чиқишдан бошлаб қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар адлия органлари томонидан мониторинг қилиб борилади, қонунийлик ва қонун устуворлиги таъминланиб, қабул қилинган ҳоким қарорларини ноқонуний ўзгартириб қўйиш ёки қалбакилаштириш каби ҳолатларга барҳам берилади.

Энг муҳими, “E-qaror” электрон тизимини барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш орқали фуқароларнинг жамоатчилик назоратидаги ўрни ва роли ошишига эришилади.


Адҳам Шайжигитов,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари