Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Коронавирус деган бало ҳамон кезиб юрибди


Сирдарё вилояти адлия бошқармасида ташкил этилган навбатдаги “Маънавият соати” коронавирус инфекцияси ва унга қарши курашиш мавзусига бағишланди.
Мазкур тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Адҳам Бийманов ўз маърузаси билан иштирок этиб, коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши, тарқалиши, касалликка қарши курашиш усуллари тўғрисида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Сирдарё вилоятида мазкур инфекция билан касалланган беморлар, касаллик асоратлари, коронавирус инфекциясига қарши эмланиш жараёнлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
- Коронавирус деган бало ҳамон кезиб юрибди. Ҳар биримиз ўзимиз, оила аъзоларимиз, қолаверса, атрофдагиларни ушбу юқумли касалликдан ҳимоя қилиш учун шахсий гигиена, тиббий ниқоб тақиш қоидаларига амал қилишимиз лозим. Чунки ҳеч ким касалликни юқтириш хавфидан ҳоли эмас,- дейди А.Бийманов.

Мулоқот давомида адлия ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан тегишли жавоблар олдилар. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими