Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сайхунобод туман ҳокимлигида адлия, прокуратура ва суд идоралари ҳамкорлигида семинар ташкил қилинди


2021 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлса, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш мақсадида 2021 йил 8 июнда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлар қабул қилиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 22 июнь куни “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди.

Мазкур қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан адлия, прокуратура, суд идоралари томонидан жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Сайхунобод туман ҳокимлигида бўлиб ўтган семинарда Адлия бошқармаси масъул ходими Ҳайитбой Сайитов, Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди раиси  Жўрабек Худойназаров, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Нодирбек Сангиров, Гулистон туманлараро маъмурий суди раиси Ҳабибулло Ёров, туман прокуратураси маъсул ходими иштирок этди.Семинарда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш, ер участкаларини хусусий секторга, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ажратилиши тартиби, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этишнинг афзалликлари тушунтирилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган мазкур Фармони умуммиллий бойлигимиз бўлган ерга оид янгича муносабатлар қарор топишига йўл очади. Барча соҳаларда бўлгани каби шаффофлик, очиқлик тамойиллари асосида янги тартиб бўйича эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат ижара ҳуқуқи асосида очиқ электрон танлов якунларига кўра ажратилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар эса, электрон онлайн аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида берилади. Натижада, ерлар берилишида инсон омили чекланиб, манфаатлар тўқнашувига барҳам берилади.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идораларароягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.

Мулоқот қизғин-баҳс мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.