Янгиликлар
Манзилли тарғибот тадбири ўтказилди
Мамлакатимизда маҳалла институтининг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, ваколатларини кенгайтириш, маҳаллалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларга шароитлар яратиш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 380-сонли Қарорнинг қабул қилиниши жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Сайхунобод тумани адлия бўлими ва Маҳалла ва оилани қўллаб қўвватлаш бўлими томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ходимлари учун ташкил этилган манзилли тарғибот мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятинит тушунтиришга қаратилди.
Семинарда фуқаролар йиғинлари тоифалари, улар фаолиятининг асосий принципларини, ҳуқуқий мақоми, ва жамоатчилик тузилмаларини, маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколатларини, йиғинлар фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини, шунингдек, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га гувоҳнома ва кўкрак нишони бериш, ундан фойдаланиш, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва кўкрак нишони ўрнига янгисини бериш тартиби тушунтирилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими