Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланади


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор биринчи навбатда ННТлар фаолият юритишини янада соддалаштириш ва такомиллаштиришни ўз ичига қамраб олган бўлиб, улар ННТларнинг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган.

Қарорга асосан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача оширилиши, нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати бир ойдан ўн беш кунгача қисқартирилиши, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмаслиги, нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланиши, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилиниши белгиланган.

Шунингдек, Фармон талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидиясини ажратиб бориш, Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонини 44 нафар этиб белгилаш ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини икки бараварга ошириш, Ассоциация марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини зарур техника, автотранспорт воситаси, офис анжомлари, мебель жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда бошқа моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Ассоциацияга икки ҳафта муддатда Ассоциациянинг янгиланган тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш каби таклифлари маъқулланди.

Такидлаш жоизки, юқоридагиларнинг барчаси Нодавлат нотижорат ташкилотларининг салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш учун самарали ҳуқуқий тизим яратиш, давлат органларининг ННТлар билан ўзаро ижтимоий ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Жавоҳир Сайимов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими