Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ходимларнинг ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўламагани Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қимматга тушди


Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 15-ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотининг 10 нафар ходими – дефектологлар, тарбиячилар, ҳамширалар май-сентябрь ойлари учун лавозим маошларига 100 фоиз миқдорда қўшимча тўлов тўлаб берилмаганидан норози бўлиб Сирдарё вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди. Мазкур ҳолат бошқарма томонидан ўрганилганда, мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг эътирозлари асосли эканлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан 2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педогог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.

Шунингдек, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педогог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий таъриф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Бироқ, Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон қарори ҳамда Меҳнат кодексининг талаблари бажарилмаган.

Мазкур мурожаатлар юзасидан адлия бошқармаси томонидан 10 нафар фуқаролар манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига иш ҳақини ундириш тўғрисида аризалар киритилди.

Натижада фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди томонидан 10 нафар ходимнинг фойдасига 36 000 000 сўмдан зиёд иш ҳақи ундирилиши тўғрисида суд буйруқлари чиқарилди.

Ходимларнинг ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўламагани Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қимматга тушди, энди мазкур ташкилот ходимларнинг иш хақларини ҳам, 2 459 960 сўм миқдорда давлат божини ҳам тўлайдиган бўлди.

  

Умид Бакиров,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими