Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

"Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси доирасида тадбирлар давом этмоқда


"Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Мазкур акция доирасида Сирдарё туман адлия бўлими томонидан “Синдоробод” СИУда ташкил этилган тадбирда туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

  • Мамлакатимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин ва уюшқоқлик билан олиб борилаётган шу кунларда ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш муҳим вазифа саналади. Заҳматкаш фермерларнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам ўз навбатида асосий масала сифатида қаралмоғи лозим, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Алимов.

Учрашув жараёнида фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Бундан ташқари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари “Фермерга мадад” телеграм бот @fermermadadbot орқали ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, ўрганилиши, натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши мумкинлиги ҳақида фермерларга кенг маълумотлар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими