Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сирдарё вилояти адлия бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Шайжигитов, Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари А.Ўразбаев, Кaдaстр aгентлигининг Дaвлaт кaдaстрлaри пaлaтaси Сирдарё вилоят бошқaрмaси бошлиғи О.Махаров сўзга чиқиб юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Дарҳақиқат, ер умуммиллий бойлигимиз. “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш ва такомиллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.  
Ҳужжат билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳам мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши, айниқса, барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва заҳирага олинган ерлардан ажратилиши, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, заҳирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланиши ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши қатъий белгиланаётгани соҳада муҳим тартиб яратилишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Таъкидланганидек, Ер тўғрисидаги қонунбузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва худудий кенгашлар тузилаётганлиги соҳани тартибга солишда муҳим қадамдир.
Мулоқот давомида ер муносабатлари соҳасида адолатни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш, инсон омилининг камайиши, ортиқча сарсонгарчиликнинг олдини олиш мақсадида эндиликда электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилишига ҳам алоҳида урғу берилди.

Тадбир якунида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи