Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Фермерларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда


Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясидан кўзланган асосий мақсадлардар биридир.

Акция доирасида Ховос туман адлия бўлими томонидан фермерлар билан юзма-юз учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Маълумот ўрнида, туманда бугунги кунда 711 та фермер хўжаликлари мавжуд. "Зомин майин шамоли", "Обод пахта" ва "Ясмина Тўйчиева" фермер хўжаликлари ғалла етиштиришда тумандаги пешқадам фермер хўжаликларидан. Ушбу манзилларда бўлган туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов фермерлар билан суҳбат ўтказди. Мулоқот чоғида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан кўзланган мақсад, шунингдек, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талабларини тушунтирди.

Бундан ташқари, @fermermadadbot ташкил этилганлиги, бот орқали фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, улар ўрганилиши, натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши юзасидан маълумотлар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими