Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ховос туманида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди


Унда туман Адлия бўлими бошлиғи И.Каюмов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Бердиёрова ҳамда махалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳар бир соҳа раҳбарлари "Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқлари", уларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар, ҳимоя ордерларини кимларга ким томонидан берилиши, ҳар бир хотин-қизлар қонун ҳимоясида эканлиги тушунтирилди ҳамда савол-жавоблар ўтказилди.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати