Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон қонунчилигини амалга ошириш” мавзусида очиқ давра сухбати бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида жорий йил 22 июнь  куни  Вилоят “Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказ”ида  “Аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон қонунчилигини амалга ошириш” мавзусида очиқ давра сухбати бўлиб ўтди.

Давра сухбатида

- “Оиладиги зўравонликни олдини олиш, бундай қилмишлардан жабрланганлар билан ишлашда вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг ечими, амалга оширилаётган ишлар” (Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Н. Тожибаева)

- “Оиладаги зўравонликни олдини олиш, бундай ҳолатларда жабрланганларни қўллаб-қувватлаш” ( Вилоят суди судьяси Д.Жўраева)

- “Ҳимоя ордери бериш тартиби ва аёллар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш” (Вилоят ИИБ ХТ бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г. Мирзабекова)

- “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари. Гендер тенглик масалалари”  (Адлия бошқармаси бош мутахассиси Ҳ. Сулаймонбекова)

- “Жамода нозик жинс вакилларига нисбатан тазйиқ сабаблари ва уларни бартараф этишни ижтимоий –психологик асослари" (Халқ таълими бошқармаси шўъба мудири Г. Раҳмонова) мавзуларида маърузалар тингланди ва қизғин муҳокама қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - 2021 йил 19 майдаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин- қизларни реабилитация килишга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида" ги ПК-5116 сонли қарорнинг мазмун - моҳиятини кенг тарғиб килиш, гендер сиёсатини юритишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси, аёлларни зўрлик ишлатишдан химоя килиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдир.

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати