Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сайёр қабул – халқ билан очиқ мулоқот


Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш ва муаммоларини ижобий ҳал қилиш мақсадини кўзлаган сайёр қабуллар аллақачон халқ ва адлия ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланиб улгурган.
Оқолтин тумани Андижон маҳалласида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Шайжигитов томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда 14 нафар фуқародан ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, арзон уй-жойга эга бўлиш, нафақага чиқиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлар қабул қилиниди.
Жумладан, И.Ҳамидовнинг ишга жойлашиш, М.Усмоеванинг арзон уй-жой олиш, Д. Ашурбаева ва З. Ҳакимоваларнинг моддий ёрдам олиш ҳамда Ш.Очиловаларнинг болалар пулини олиш билан боғлиқ мурожаатлари адлия бошқармасининг иш юритувига олинди.

Шунингдек, З. Бегимоава, И. Ҳамидов, М. Жулбекова, Ф. Сафарбоеваларнинг жамоатчилик асосида ишга жойлашиш, Х. Ҳолжигитованинг ногиронлик нафақасига чиқиш билан боғлиқ муражаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга қабул давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими