Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Мақсадимиз халқнинг оғирини енгил қилиш


Одамларни рози қилиш, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун имкониятлар яратиш давлатимизнинг бош мақсадларидан биридир. Бу борада маҳаллаларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Мирзаобод тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси раҳбари Ж. Нуритдинов ҳамда туман сектори раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. 
Қабулда турли муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 20 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ижроси адлия бошқармаси томонидан назоратга олинди, айримлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жумладан, Ўзбекистон кўчаси 10-уйда истиқомат қилувчи С.Мамаюсупованинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун субсидия олиш, Пиллакор кўчаси 15-уйда яшовчи М.Ҳайдарқулованинг арзон уй-жой олиш, фуқаро
Ж. Бектирсановнинг онасини нафақага чиқишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари адлия бошқармаси иш юритувига олинди.
Шунингдек, фуқароларнинг кўча йўлларини таъмирлаш, эски симёғочларни янгисига алмаштириш, банкдан кредит олиш, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракт пулини тўлаш билан боғлиқ мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолаверса, аксарият фуқароларнинг элекрт токи, газ таъминоти ва ичимлик суви етказиб берилиши билан боғлиқ мурожаатларини ҳал қилиш учун тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қолаверса, аксарият фуқароларнинг элекрт токи, газ таъминоти ва ичимлик суви етказиб берилиши билан боғлиқ мурожаатларини ҳал қилиш учун тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Шу билан бирга сайёр қабулда фуқароларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими