Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Мирзаобод туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Мирзаобод туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилди.

Жараёнда уларнинг фаолиятига оид муаммолари ўрганилди, шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

Бундан ташқари, муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан 2021 йил 1 апрелдан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши, 2021 йил 1 майдан «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилиши, бу эса ўз навбатида республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш учун хизмат қилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.


Мулоқот давомида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида амалга оширилган ишлар, нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Сайёр учрашув сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими