Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Адолат қанотлари” тарғибот гуруҳи волонтёрлари кундузги оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган болажонлар ҳузурида


Ёзги таътилни болажонлар интиқлик билан кутади. Бу даврда кимдир яқин қариндошлариникига - бувию бобосиникига, аммаю холасиникига меҳмонга боришга ошиқса, яна кимдир оромгоҳда мириқиб ҳордиқ чиқаради. Умумтаълим мактаблари қошида кундузги оромгоҳлар ҳам ташкил этилдики, бу болаларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадини ўзида ифода этади. Кундузги оромгоҳларда болалар турли тўгаракларга қатнашиш билан биргаликда, мусиқа, спорт ва билим беллашувларида иштирок этишади, шунингдек парҳез тушлик билан таъминланишади.
Мирзаобод туманидаги 10-умумтаълим мактабида ҳам “Камалак” номли кундузги оромгоҳ фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу оромгоҳда  Сирдарё вилояти юридик техникумининг “Адолат қанотлари” тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан  “Street law” лойиҳаси доирасида “Ҳуқуқингиз учун курашмоқчимисиз, аввал уларни билинг?” мавзусида волонтёр ёшлар томонидан интерфаол методлар асосида машғулот ташкил қилинди.
Машғулотда болажонларнинг  Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси баҳоланди. Қизиқарли савол-жавоблар ўқувчиларни фаолликка чорлаш баробарида уларнинг ҳуқуқий билимларини ҳам синовдан ўтказди.

Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими