Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Адлия аралашгач...


Cирдарё тумани Асалчи қишлоғида яшовчи Г. Норқулова "Камолот" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган катта йўл бетон тўсиқлар билан ёпилиши натижасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга анча қийналиб қолди. Сўнгра ушбу йўлни очишда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Г. Норқулованинг мазкур мурожаати бошқарма томонидан ўрганиб чиқилганда Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Натижада айбдорлар жазосини олиб, "Камолот" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган катта йўлга ўрнатилган бетон тўсиқлар олиб ташланди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Г. Норқулованинг мурожаати қаноатлантирилиб, муаммоси ижобий ҳал бўлди.

Жаҳонгир Шамирзаев,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи