Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

"Ватан тақдири - менинг тақдиримда" мавзусида тадбир ташкил қилинди


Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусидаги семинар-тренинг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар таълим-тарбия муассасасида ташкил қилинди. Сирдарё туман адлия бўлими, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди, туман прокуратураси, Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир нафақат ҳуқуқий билимларни ошириш, балки тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Семинарда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодини намоён этиши учун яратилган шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, одам савдосига қарши курашиш мавзуларида ҳам маърузалар қилинди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида, савол-жавоблар асосида янада қизғин ўтди.


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи