Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

"Сайлов-2021:ўз келажагинг учун овоз бер" шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда


Адлия органлари томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда вилоят ҳамда туман (шаҳар)ларда ҳудудий тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, тарғибот ўтказиладиган манзиллар бўйича давлат органлари, маҳаллалар, ташкилотлар кесимида режа-график ишлаб чиқилди ҳамда ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда  "Сайлов-2021:ўз келажагинг учун овоз бер" шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ширин шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ўтказилган давра суҳбатида Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б. Ғайбуллаев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан мустаҳкамлаб қўйилган сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сайлов жараёнида биноларни жиҳозлаш, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатдан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари ва бошқалар хусусида кенг маълумотлар берди. Мулоқот қизғин савол-жавобларга бой бўлди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими