Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сирдарё туманида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди


Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Жўраева, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, туман ички ишлар ХПБ бошлиғи А.Худойназаров ҳамда махалла фуқаролар йиғинларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳар бир соҳа раҳбарлари "Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқлари", уларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар, ҳимоя ордерларини кимларга ким томонидан берилиши, ҳар бир хотин-қизлар қонун ҳимоясида эканлиги тушунтирилди ҳамда савол-жавоблар ўтказилди.

Сирдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими