Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида фермерлар билан мулоқот ўтказилди


Гулистон туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Гулистон тумани “Янги ҳаёт” СИУ ҳудудидаги “Умарбек Орзулари сари” ва “Ўринқул ота” фермер хўжаликларида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир жараёнида, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди. Бундан ташқари, “Фермерга мадад” телеграм бот @fermermadadbot ташкил этилганлиги, бот орқали фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, уларни ўрганилиши натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши мумкинлиги ҳақида фермерларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.