Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фермерларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда


Сир эмас, қишлоқ хўжалиги, хусусан, фермерлар фаолиятида айрим муаммолар кўзга ташланмоқдаки, бу соҳани тубдан ислоҳ қилишни тақазо этмоқда. Адлия вазирлиги ташаббуси билан старт олган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери сифатида фермерларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган мазкур акция доирасида фермерларнинг муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади, фермерлар ҳуқуқлари, мажбуриятлари, уларга берилган имтиёзлар бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилади.

Эътиборлиси, фермер хўжаликларининг муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш орқали соҳани ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.

Маълумот ўрнида, айни пайтда фермер мурожаатлари анъанавий шаклда, 1008-ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр қабул ва уйма-уй юриш давомида қабул қилинмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу хайрли ташаббус эртанги кунимизнинг пойдевори бўлган фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, уларнинг эркин бозор муносабатларига кириши, фаолиятида шартномавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ва соҳага чет элдан сармоялар кириб келишига замин бўлади.

Энг муҳими, ушбу акция қишлоқ мулкдорлари - фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун хизмат қилади. 

Бекзод ҒАЙБУЛЛАЕВ,

Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси