Янгиликлар
17
"Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси доирасида тадбир ташкил қилинди
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясидан кўзланган асосий мақсадлардан биридир.
Акция доирасида Сирдарё вилоятида ҳам фермерлар билан юзма-юз учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги манзил “Сайхунобод наслчилик чорваси” фермер хўжалиги бўлди.
Тадбир давомида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан кўзланган мақсад, шунингдек, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.