Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш – истиқболимиз гаровидир


Жорий йилнинг 14 июнь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.Тоғаев ўз маърузаси билан иштирок этди.

Маърузада сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб берилди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Шу билан бирга, уларга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан  нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан 2021 йил 1 апрелдан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши, 2021 йил 1 майдан «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилиши, бу эса ўз навбатида республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш учун хизмат қилиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими