Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси Сирдарё вилояти бўйлаб давом этмоқда


Фермерларни қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиш, уларга тегишли қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш мақсадида ташкил этилган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Сардоба тумани адлия бўлими томонидан туманда фаолият юритиб келаётган фермерлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида бўлим ходимлари томонидан фермерларни ҳомийлик ишларига мажбурлаш, пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатларига йўл қуймаслик, банклардан субсидия, кредит олиш билан боғлиқ ҳуқуқлари, шунингдек, ўзларини ташвишлантираётган масалалар юзасидан @fermermadadbot махсус телеграм-боти орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди. Қолаверса, акция доирасида фермерларнинг муаммоларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилиб, мавзуга оид тарғибот материаллари тарқатилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими