Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Гулистон туманидаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди


Гулистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биносида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Шайжигитов, туман адлия бўлими О.Бозоров ва қабулхона мудири С.Тўхтамишев иштирокида Гулистон тумани тадбиркорларининг муаммоларини аниқлаш ва масалаларини қонуний ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда тумандаги 10 га яқин тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Хусусан, Гулистон тумани, “Теракзор” МФЙ Файзли кўчаси 52-уйда яшовчи Д.Журабоева “Ҳар-бир оила тадбиркор” давлат дастури бўйича иссиқхона қуриш учун 15 000 000 сўм кредит маблағи олиш учун тижорат банкига мурожат қилган бироқ, молия муассасаси томонидан кредит маблағининг 15 фоизи таъминотчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган холос, қолган 85 фоизи бугунги кунга қадар ажратиб берилмаяпти. Ушбу масалада фуқарога амалий ёрдам керак.
Сайёр қабул давомида тадбиркорларнинг шу ва бошқа мазмундаги мурожаатлари тингланди.

- Мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилган. Бугун ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорлар, хусусий корхоналар сафи тобора кенгаймоқда. Шу боис тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  Сайёр қабулга келган ҳар бир фуқаронинг муаммоси тингланди, уларни ўйлантираётган масалаларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муддат талаб қиладиган мурожаатлар кўриб чиқиш учун иш юритувга олинди, - дейди Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Шайжигитов. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими