Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Гулистон экстракт ёғ” акциядорлик жамияти яна ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўламади


Ҳар бир инсон ҳалол меҳнат қилиб меҳнатига яраша ҳақ олишни, пешона териси билан топган маоши эвазига рўзғорини бут қилишни истайди. Зеро, меҳнатга ҳақ тўлаш ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозимлиги, меҳнат кодексининг

154-моддасида эса иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун белгиланган муддатларда меҳнат ҳақи тўлаши шартлиги белгиланган бўлсада, афсуски, бу норма “Гулистон экстракт ёғ” акциядорлик жамияти томонидан қайта-қайта бузилиб, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролар О. Раҳмонқулов, А. Джўраев, С. Раҳимовлар иш ҳақларини ундириш борасида ўзлари меҳнат қилган “Гулистон экстракт ёғ” акциядорлик жамияти раҳбариятига такрор-такрор учрашган бўлсада, бу масала сира ҳал бўлмади. Охир оқибат бир гуруҳ ишчилар иш ҳақини ўз вақтида ололмаганликларидан норози бўлиб Гулистон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлдилар. Ушбу мурожаатлар бўлим томонидан ўрганилиб, мурожаатчиларнинг манфаатида Гулистон туманлараро фуқаролик судига аризалар киритилиши натижасида, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди томонидан 2021 йилнинг 28 май куни  А. Джўраев фойдасига 7 180 187 (етти миллион бир юз саксон минг бир юз саксон етти) сўм, С. Раҳимов фойдасига 4 938 428 ( тўрт миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг тўрт юз йигирма саккиз юз) сўм, шунингдек, 2021 йил 4 июнь куни О. Раҳмонқулов фойдасига 4 787 000 (тўрт миллион етти юз саксон етти минг) сўм ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилди.

- Бир неча ойлардан буён ололмаётган иш ҳақимни ундириш тўғрисидаги мурожаатим ўрганиб, ижобий ҳал қилгани учун адлия ходимларидан миннатдорман,- дейди А. Джўраев.

Гулистон шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан бир гуруҳ ходимларнинг манфаати ҳимоя қилиниб, сансалорлик ҳолатларига чек қўйилди.

Хулоса ўрнида айтганда, бугун адлия халқ билан ҳамнафас, халққа тобора яқин. Ваколат доирасида кўриб чиқилаётган ҳар бир мурожаат халқни рози қилишдек эзгу мақсадга қаратилган.

 Назар Қаршибоев,

Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи