Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ГУЛИСТОН ШАҲРИДА ҲУҚУҚИЙ АДАБИЁТЛАР ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Бугун Сирдарё вилояти маънавият ва маърифат маркази биносида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган ҳуқуқий адабиётларнинг кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоятдаги 30 дан зиёд давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, юридик техникум ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси кодекслари, “Амир Темур ва Франция”, “Болалар учун юридик энциклопедия”, “Ёшлар учун юридик энциклопедия”, “Аёлларга ҳуқуқий мадад” номли қўлланма ва бир қатор ҳуқуқий адабиётлар савдоси йўлга қўйилди.
- Ҳар бир ташкилотда, қолаверса, ҳар бир оилада конституция китоби ва бошқа ҳуқуқий адабиётлар бўлиши лозим. Қонунни билган одам ҳаётда қоқилмайди, адашмайди, - дейди тадбир иштирокчиси Давлат активларини бошқариш агентлиги бош юрисконсульти Абдуназар Бийбалаев.
- Бугунги ярмаркада сирдарёликлар фаол иштирок этаётгани қувонарли ҳол. Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, республика бўйлаб сайёр китоб савдоларини ташкил этишиб келмоқдамиз. Мақсадимиз тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан юртдошларимизни мунтазам хабардор этиб боришдан иборат, - дейди “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази меҳнатни муҳофаза қилиш ва хўжалик ишлари бўлими мудири Абдушукур Турсунов.

Ярмарка иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Д.Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи