Янгиликлар
11
Абитуриентлар учун ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги ОТМларда қандай ўзгаришлар бўлади?
2021/2022 ўқув йилида:
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университетида бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади (https://t.me/huquqiyaxborot/9555).
Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади (https://t.me/huquqiyaxborot/9552).
Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади (https://t.me/huquqiyaxborot/7049).
Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади (https://t.me/huquqiyaxborot/8355).
ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади (https://t.me/huquqiyaxborot/7943).