Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Асоссиз қарздорлик асосли шикоятга сабаб бўлди


Бугун адлия органларига мурожаат қилиб, муаммолари ҳал бўлаётган юртдошларимиз талайгина. Мурожаатлар асосли ва қонуний ҳал этилаётгани фуқароларнинг кундан-кунга адлия органларига ишончи ортиб боришига сабаб бўлмоқда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда фуқаролар давлат органлари ва муассасаларига ёзма, оғзаки ёхуд электрон шаклларда мурожаат қилишлари мумкинлиги белгиланган.

Сайхунобод тумани “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Бегимов электр энергиясидан 3 411 217 сўм миқдорда қарздорлиги мавжудлигини билиб аввал ажабланди, кейин ҳеч иккиланмай pm.gov.uz виртуал қабулхонасига Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда Н. Бегимовнинг шикояти асосли эканлиги, унинг фойдаланилган электр энергиясидан ҳақиқий қарзи 3 411 217 сўм эмас, балки 390 605 сўм эканлиги аниқланди.

- Мурожаатим ижобий ҳал бўлиб, нореал қарздорлик бартараф этилганидан жуда хурсандман. Бунинг учун Сирдарё вилоят адлия бошқармасига ўз миннадорчилигимни билдираман, - дейди Н. Бегимов.

Адлия бошқармасининг саъй-ҳаракатлари билан яна бир фуқаронинг муаммоси ижобий ҳал этилди.

Тимур Каримов,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси