Янгиликлар
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида “Маърифат соати” ташкил этилди
Имом Ғаззолий шундай ёзади: “Руҳ шундай қалб гавҳаридирки, у ҳаёт оламини яратиб, ажойиб ва ғаройиб санъатларни пайдо қилиш воситасидир”.
Дарҳақиқат, инсон руҳияти гавҳар каби нафис ва нозик. Руҳи соғлом инсоннинг яшашга иштиёқи баланд бўлади, юраги завқ ва шавққа тўлади, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилади. Бироқ, турмушнинг икир-чикирлари, кутилган ва кутилмаган зарбалар, стреслар руҳиятни синишига, майиб бўлишига сабаб бўлади. Буни ҳаёт дейдилар...
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида ташкил этилган “Маърифат соати”га бу гал психолог Гулчирой Раҳмонова таклиф қилинди.
- Бундай учрашув ва мулоқотлар ҳар бир меҳнат жамоаси учун ҳам фойдали деб ўйлайман. Психологик тестларни ечиш давомида ўзим, оилам, ишдаги ва ҳаётдаги режаларим учун керакли йўналишларни белгилаб олдим , – дейди Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Қобилжон Аҳмаджонов.
Бир сўз билан айтганда, адлия бошқармасида ўтказилган психологик тренинг барча ходимларда катта таассурот қолдириш билан бирга, уларнинг ишчанлик қобилиятини оширишда мотивация вазифасини ўтади.
Дилноз Умурзоқова,
Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими