Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Боёвут туманидаги 46-умумтаълим мактабида “Ватан тақдири - менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди


Боёвут тумани халқ таълими бўлимига қарашли 46-умумтаълим мактабида туман адлия бўлими, Ёшлар агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, одам савдосига қарши курашиш мавзуларида ҳам мутахассисларнинг маърузаларини тинглади.

- “Ватан тақдири – менинг тақдирим”. Ушбу ибора ҳар бир ёш қалбида ватанни севиш, бугунги тинч-осойишта ҳаётнинг қадр-қимматини таранроқ ҳис қилишдек бебаҳо туйғуни уйғотиши, шубҳасиз. Семинар-тренинглар давомида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини синаяпмиз, ҳуқуқий мавзудаги савол-жавобларда уларнинг фаоллиги бизни қувонтирмоқда, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Отабек Холматов. - Мазкур тадбирда мактаб ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ва “Ёшлар дафтари”да турган йигит-қизлар ҳам иштирок этишди.  

Шунингдек, семинар давомида Президентлик сайловида ёшларнинг иштироки, ҳуқуқбузарлик содир этишнинг салбий оқибатлари, шахсий бизнес юритиш асослари каби масалалар ҳам қамраб олинди.

Хулоса ўрнида айтганда, бу каби тарғибот тадбирлари ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш баробарида, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун ҳам хизмат қилади.


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи