Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ КЕНГ ҚАМРОВ КАСБ ЭТДИ


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамкорлигида хотин-қизлар меҳнат ҳуқуқларини такомиллаштириш ҳамда “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” мавзуларида очиқ мулоқот ўтказилди.


Мазкур тадбирда адлия бошқармаси масъул ходими Х. Сулаймонбекова сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, айниқса озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, бундан ташқари, гендер тенгликни таъминлаш  борасидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

 Мулоқотда адлия бошқармаси бўлим бошлиғи У.Бакиров иштирок этди ҳамда  сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини юксалтириш бўйича бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

-Жорий йил октябрь ойида кутилаётган Президентлик сайловига тайёргарлик аллақачон бошлаб юборилган. Ушбу сиёсий жараённи умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ва қонунларимизга риоя қилган ҳолда ўтказиш фуқароларимизнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятига, уларнинг сиёсий етуклигини намоён этишига боғлиқдир, - деди У.Бакиров ўз маърузасида.

Кенг қамров касб этган ушбу тадбир қизғин баҳс-мунозарага бой бўлиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими