Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

"Фермерга мадад” – фермерлик соҳаси ислоҳотига дадил қадам


Юртимизда фермерлар манфаатининг қонуний ҳимоясини етарли даражада таъминлаш, қишлоқ хўжалигида мавжуд ҳуқуқий камчиликларни бартараф этиш мақсадини кўзлаган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан доимий равишда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. 
Хусусан, "ABDULLO", "Ғани ота" фермер хўжаликларида ташкил этилган тадбирларда бўлим ходимлари томонидан фермерларнинг ҳуқуқлари, уларга берилган имтиёзлар, фермерларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш, электрон шаклда мурожаат қилиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб мавзуга алоқадор тарғибот материаллари тарқатилди.

Шунингдек, "ABDULLO" фермер хўжалиги раиси Актам Абдураимов ҳамда "Ғани ота" фермер хўжалиги раиси М.Ашурматовлар қишлоқ ҳўжалигини ислоҳ қилиш бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Акция доирасида тадбирлар давом этмоқда.