Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси


    “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Сирдарё туман адлия бўлими А.Навоий МФЙ ҳудудидаги “Омина Усмонова” фермер хўжалигида бўлди. Фермер билан мулоқот чоғида  фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.
Бундан ташқари, “Фермерга мадад” телеграм бот @fermermadadbot ташкил этилганлиги, бот орқали фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, улар ўрганилиши, натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши юзасидан маълумотлар берилди.
Бу каби учрашув ва мулоқотлар туман бўйлаб давом этмоқда