Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Янгиер шаҳрида "Ватан тақдири - менинг тақдиримда" мавзусида тадбир ташкил қилинди


Янгиер шаҳридаги Т.Малик маҳалласи жойлашган 4-умумтаълим мактабида “Ёшлар ойлиги” доирасида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигинини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мактабнинг баҳаво ҳовлисида ўтказилган ушбу тадбирда ўқувчиларнинг ҳуқуқий ахборотга қизиқиши баландлигини сезилиб турди. Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан уюштирилган “Сайловда менинг овозим муҳим”, “Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардормисиз?”, “Ёшлар дафтарига кимлар киритилади”, “Қонуний миграция нима?”, “Одам савдосидан огоҳ бўл!” каби долзарб мавзулардаги савол-жавоблар ёшларни фикрлашга, билимларини синовдан ўтказишга яна бир карра имкон бўлди. 

  • “Билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим” деганларидек, бугун ўқувчилар саволлар билан қуролланиб келган эканлар, уларнинг конституция ва қонунчиликка оид турли саволларига жавоб беришга ҳаракат қилдим. Тўғриси, хурсанд бўлдим, бугунги мулоқот менга ҳам ўзгача куч бағишлади, - дейди Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Арслон Норалиев.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими