Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: II-гуруҳ ногирониман. Ногиронларга ер солиғини тўлашда қандай имтиёзлар бор, шу ҳақда ҳуқуқий тушунтириш берсангиз.

Р.Ҳамрокулов, Сайхунобод тумани “Синтоб” МФЙ

 

 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 433-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Мазкур кодекснинг 436-моддасида солиқ имтиёзлари белгиланган бўлиб, 3-бандига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғи тўловидан озод қилинган.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

     Саволга  Сайхунобод туман бўлими бошлиғи Н.Тагиров жавоб берди