Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Боёвут туман адлия бўлими фермер билан мулоқотда
Боёвут туманидаги “Истиқлол ” фермер хўжалиги 1996 йилда ташкил этилган.
- Ҳозирда 27 нафар фуқарони иш билан банд қилдим. 75 гектар еримиз бор, пахта, ғалладан юқори ҳосилдорлик олиб, йилдан йилга турмушимиз фаровон бўлмоқда, - дейди фермер хўжалиги раиси Ҳусниддин Набиев.
Қишлоқ мулкдори тиним билмайди. Мақсади фермер хўжалиги тармоғини янада кенгайтириш. Шу боис у чорвачиликни ҳам йўлга қўйди. Интилганга толе ёр, деганларидек, у қўшни Қозоғистон Республикасидан 74 бош наслли чорва моллари олиб келган эди. Бугун кунда уларнинг сони ортиб, 110 тага етди.
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Боёвут туман адлия бўлими мазкур фермер хўжалигида бўлди.
Мулоқот давомида фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.
Бундан ташқари, “Фермерга мадад” телеграм бот @fermermadadbot ташкил этилганлиги, бот орқали фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, уларни ўрганилиши натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи