Янгиликлар
04
"Ватан тақдири менинг тақдиримда" мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.
4 июнь куни "Ёшлар ойлиги" доирасида Сардоба тумани ҳокимлиги биносида тумандаги уюшмаган ҳамда «Ёшлар дафтари»да турувчи ёшлар иштирокида «Ватан тақдири менинг тақдиримда» мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосари З.Мусурмонқулов бошчилигида тумандаги Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Б.Бўтаев, туман Адлия бўлими бошлиғи И.Юнусов, туман ВЕН бўйича туман ҳокими маъсул котиби А.Тожиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Р.Хожиев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Ф.Хасановлар ҳамда ҳамкор ташкилот раҳбарлари мавзу юзасидан суҳбатлар ўтказдилар.
Ўқув семинар-тренинг давомида Адлия бўлими бошлиғи И.Юнусов томонидан ҳуқуқий тарғиботни янада юксалтиришга қаратилган бир неча янги лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги юзасидан маълумотлар берилди, шу билан бирга ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга раҳбарлар томонидан жавоб олишди.