Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Юридик техникум битирувчилари учун меҳнат ярмаркалари ташкил қилинди


Сўнгги йилларда мамлакатимизда юридик таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонида ҳам замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, халол кадрлар тайёрлашни таъминлаш белгиланган эди.

Шу мақсадда юрдик техникумларда таълим сифатини ошириш, битирувчи талабалани иш билан таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Айтиш жоизки, 2020/2021 ўқув йилида юридик техникумларни 1963 нафар ўқувчилар тамомлайди.
Айни вақтда бутун республика бўйича, хусусан Фарғона, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, суд, прокуратура ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда юридик техникум битирувчилари учун меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, кун давомида юридик техникум битирувчилари ва иш берувчи ташкилотлар масъуллари иштирокида мавжуд иш ўринлари ва ходимларга қўйиладиган талаблар хусусида тизимли равишда семинар-тренинглар ҳам бўлиб ўтмоқда.