Янгиликлар
САРДОБА ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
Сардобалик Муқаддас Солиева ижтимоий тармоқларни доимий кузатиб боради. У Сардоба туман адлия бўлими томонидан фуқарога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилганлиги ҳақидаги кўрсатувни адлия бўлимининг телеграм канали орқали кўриб, бир оз енгил тортди. Боиси, уни ҳам худди шу муаммо анчадан бери қийнаб келаётган эди.
М.Солиева Т.Муҳаммадиев билан турмуш қурганига бир неча йил бўлди. Улар 2013 йилда ўғил фарзандли бўлишди, аммо айрим сабабларга кўра фарзанди Сарварбек Муҳаммадиевга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилмади. Сарварбек мактаб ёшига ҳам етди. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома энди жуда керак бўлаяпти.
Ушбу масалада М.Солиева Сардоба туман адлия бўлимидан ёрдам сўради. Фуқаро мурожаати туман адлия бўлими ҳамда Сардоба туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра, мурожаатчига бола туғруқхонада туғилганлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим қилинди. Адлия кўмаги билан 2021 йил 24 майда Мухаммадиев Сарварбек Турсунбой ўғли номига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди.
Муқаддас Солиева адлия бўлимидан миннатдор, чунки унинг фарзанди шахсни тасдиқловчи илк ҳужжатга эга бўлди.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи