Янгиликлар
Гулистон шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаронинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, адолат қарор топди
Фуқаро Н.Худойқулова “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё вилоят филиалидан бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа пулини тўлиқ ололмаганидан норози бўлиб Гулистон шаҳар адлия бўлимига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Н.Худойқулованинг мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, унинг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Натижада жавобгар “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё вилоят филиалидан Н.Худойқулова фойдасига 3 774 440 сўм бола парвариши бўйича нафақа пули ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Д. Абдуллаев,
Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси