Янгиликлар
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов Сайхунобод туманидаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди
Сайхунобод туманидаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биносида тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва масалаларини қонуний ҳал этиш юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдиновнинг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда 15 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлари келиб тушди.
Жумладан, И.Юсупова ва А.Асророва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида кредит олиш учун банк идораларига мурожаат қилган, бироқ кредит маблағлари ажратилмаганлигидан норози. А.Зухуров енгил типдаги дўконга ер майдонини ажратиш учун мутасадди ташкилотлардан рухсат олиб беришда амалий ёрдам сўради.
Сайёр қабулда тадбиркорларнинг шу ва бошқа мазмундаги 10 та мурожаатига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ўрганиш талаб этиладиган 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун иш юритувига олинди.
Хулоса ўрнида айтганда, мазкур сайёр қабул тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими